АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти Конгрессдан турли эҳтиёжларни молиялаштириш учун камида 25 миллиард доллар сўрашни режалаштирмоқда. Bloomberg агентлигининг хабар беришича, маблағнинг бир қисми мудофаа харажатлари, жумладан, Киевга ёрдам бериш учун сарфланади.

Хабарда айтилишича, жами маблағнинг 13 миллиард доллари мудофаа эҳтиёжлари ва Украинани қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Қолган 12 миллиард доллар АҚШ ҳудудидаги табиий офатлар оқибатларини бартараф қилишга сарфланади.

Бундан аввалроқ Punchbowl News портали Байден 10 августда Конгрессдан қўшимча молиялаштиришни сўраши мумкинлиги ҳақида ёзган. Ўшанда маблағнинг бир қисми (10 миллиард доллар) Украинани қўллаб-қувватлашга йўналтирилиши маълум қилинган эди.