Украина – НАТО кенгашининг Қора денгизда юзага келган вазиятга бағишланган мажлиси 26 июлда доимий вакиллар даражасида бўлиб ўтади, дея хабар тарқатди Альянс матбуот хизмати раҳбари Оана Лунгеску.
Бельгиянинг “RTBF” телеканали таъкидлашича, учрашувдан кўзланган мақсад сўнгги воқеалар бўйича маслаҳатлашиб олиш ҳамда Украина буғдойини Қора денгиз орқали ташиш масаласини муҳокама қилиш.
Шанба куни Украина Президенти Владимир Зеленский НАТО Бош котиби Йенс Столтенбергни Қора денгиз ва дон йўлаги билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилиш учун Украина – НАТО кенгаши мажлисини ўтказишга чақирганини маълум қилган эди. У шунингдек, Қора денгизда юзага келган вазият, дон йўлагини очиш бўйича ҳаракат, Украинанинг НАТОга интеграциялашуви масалалари ҳам муҳокама қилинганини айтган.
Дон келишуви ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини денгиз йўли билан ташиш 18 июлда тўхтатилган. Россия мазкур келишув узайтирилмаслиги ҳақида Туркия, Украина ва БМТни хабардор қилган.