Литва Европа Иттифоқини Украина буғдойини экспорт қилиш учун Болтиқ денгизи портларидан фойдаланишга чақирди, деб хабар тарқатди “Франс Пресс” уч нафар вазирнинг ЕИ комиссарига йўллаган мактубига таяниб.
“Болтиқ денгизи портлари Украинадан маҳсулот, жумладан, дон ташишда ишончли йўлак бўла олади”, – дейилади номада. Маълумотга кўра, айни йўналиш ёрдамида йилига 25 миллион тонна буғдой ташиш имкони бор.
Шунингдек, ЕИ Украина – Польша чегарасида бюрократик расмиятчиликни қисқартиришга чақирилган. Яқинда РФ дон шартномаси чўзилмаслиги ҳақида Туркия, Украина ва БМТни хабардор қилди. Натижада мазкур келишув 18 июль куни тўхтатилди.