Грузияга Европа Иттифоқи аъзолигига номзод мақомини беришдан бош тортиш стратегик хато бўлади. Бу ЕИ ва Грузия манфаатларига тўғри келмайди. Ушбу мамлакат Бош вазири Ираклий Гарибашвили шундай деди.
– Мен ҳамкорларга Украина зиддияти туфайли бутун дунё, хусусан Европа қитъасида халқаро кун тартиби бутунлай ўзгариб кетган вазиятни яна бир бор тасвирлаб бердим, – деди ҳукумат бошлиғи. – Уларга айтдимки, бундай вазиятда Грузияни ажратиб қўйиш Ғарбнинг стратегик хатоси бўлади. Бундай ёндашув на уларнинг, на бизнинг манфаатимизга тўғри келади.
Гарибашвили яна бир бор эслатиб ўтдики, агар ЕИ қутблашиш даражасини пасайтиришга интилаётган бўлса, Грузияга номзод мақомини бериши зарур.
2022 йил июнь ойида ЕИ Молдова ва Украинага ҳамжамиятга кириш учун номзод мақомини берди. Грузияга эса 12 шарт тақдим этиб, шулар бажарилгандан кейингина номзод мақоми берилиши айтилган.
ЎзА