ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамкорлигида ташкил этилган “Саломатлик поезди” Оролбўйида  бўлди.

Пойтахтдаги бир қатор ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг  200 нафарга яқин малакали  шифокори  гуруҳларга бўлиниб, Қорақалпоғистон Республикаси туманларида аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди.

Хусусан, Амударё туманида ўтган тиббий кўрикларга пульмонолог, хирург, офтальмолог, кардиолог, невропатолог, эндокринолог, педиатр, болалар ортопеди каби тор доирадаги мутахассислар жалб қилинди. Кўрикдан ўтказилган фуқароларга касаллиги бўйича амбулатор, стационар ва республика тиббиёт марказларида бепул даволаниш учун йўлланма ҳамда даволаниш имтиёзлари, ҳуқуқлари, шунингдек, соғлом овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига амал қилиш тўғрисида маслаҳат ва тавсиялар берди.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА