Украиналик қочқин Бельгияда 500 минг евролик лотерея ютуғини қўлга киритди, деб хабар тарқатди “RTL” телеканали Миллий лотерея ташкилоти вакилига таяниб.
Жамғармани 18-24 ёш атрофидаги йигит қўлга киритган. Аниқланишича, у бир йил олдин Украинани тарк этиб, Бельгияга кўчиб ўтган.
Қўшимча қилинишича, айни пайт Брюсселда яшаётган совриндор омадли чиптани автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида беш еврога сотиб олган.