Марказий сайлов комиссияси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди. Унда журналистлар томонидан сайлов жараёни билан боғлиқ қатор саволлар ўртага ташланди. Хусусан, “Миллий тикланиш” демократик партияси сайловолди ташвиқотида иштирок этадими, бу партияга ташвиқот учун маблағ ажратиладими деган саволларга МСК вакиллари жавоб берди.

Қайд этилганидек, “Миллий тикланиш” демократик партияси съездида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси билан биргаликда Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлаш бўйича қарор қилинган эди. Шундан келиб чиқиб, ЎзМТДП Шавкат Миромонович Мирзиёев номзоди ташвиқотида иштирок этиши мумкин.

Таъкидландики, сайловолди ташвиқоти учун ажратиладиган маблағ сиёсий партияга эмас, номзод тарғиботи учун ажратилади.

МСК томонидан 4 та партиянинг тақдим этган номзодлари рўйхатга олинган ва шу 4 номзодга маблағ ажратилади.

ЎзЛиДеП ва МТДП томонидан битта номзод илгари сурилгани боис, шу номзодга ажратилган пул доирасида фойдаланиш имкониятига эгалиги, ЎзМТДП га алоҳида пул ажратилмаслиги қайд этилди.

 

М. Комилова, ЎзА