«Silk Avia» авиакомпаниясига тегишли ҳаво кемаси «Тошкент-Нукус-Тошкент» йўналиши бўйича биринчи парвозни амалга оширди. Деярли икки соат давом этган дастлабки рейс Нукус аэропортига келиб қўнди.

Маълумотга кўра, эндиликда ушбу йўналишда ҳафтасига уч маротаба –   пайшанба, жума ва якшанба кунлари доимий равишда авиақатнов йўлга қўйилмоқда. Чипталарни авиакомпаниянинг www.silk-avia.com расмий сайти орқали ҳамда  аэропорт  кассаларидан  сотиб олиш мумкин.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА