Мамлакатда йиллик инфляция май ойи якуни бўйича 39,59 фоизга чиқди, деб хабар тарқатди мамлакат статистика бюроси.
Инфляция 2023 йил май учун 0,04, йиллик ҳисобда эса 39,59 фоизни ташкил этди, – дейилади хабарда.
Маълумотда келтирилишича, энг кўп ўсиш ресторанга бориш, меҳмонхонада яшаш, соғлиқни сақлаш хизматидан фойдаланишда қайд этилган.
Апрель охирида инфляция 43.68, март ойи якуни бўйича эса 50,5 фоизни кўрсатган эди.
Марказий банк инфляция йил охирида 22,3 фоизга тушишини тахмин қилмоқда.
Туркиянинг янги вице-президенти Жавдат Йилмаз асосий эътибор инфляцияга қарши курашиш ҳамда 6 февралда юз берган зилзиладан зарар кўрган 11 музофотни қайта тиклашга қаратилиши ҳақида баёнот берди.