“Ханчжоу-2022” ташкилий қўмитаси бу йилги Осиё ва Параосиё ўйинларига ташриф буюрувчилар учун турли хил имтиёзлар таклиф қилиниши, масалан, бир миллион тўп совғалар жамланмаси тарқатилишини эълон қилди.

Ҳар бир тўпламда Ханчжоу метросида етти кун бепул юриш, 100 юан (14 доллар атрофида)лик олдиндан тўланган телефон картасидан фойдаланиш каби қулайликлар бор.

Даъвогарлар, шунингдек, Туризм ва маданият агентлиги томонидан илгари сурилган ташаббус орқали Осиё ўйинларига 100 000 бепул чипта ютиб олиш имконига ҳам эга бўладилар.

Ушбу дастурда қатнашишни истаган меҳмонлар туризм ва маданият идораси расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтиши лозим, дейилади ташкилий қўмита хабарида.

Осиё ўйинлари 23 сентябрь-8 октябрь, Параосиё ўйинлари эса 22-28 октябрь санасига белгиланган.

Хитойнинг Янцзи кенглигида жойлашган, Шанхай шаҳридан кейин иккинчи ўринда турувчи маданий марказ саналган Ханчжоу шаҳри аҳолиси 12 миллионни ташкил этади.

Совғалар жамланмаси лотереяси уч босқичда, “Ақлли Ханчжоу-2022” дастури орқали ўйналади. 400 минг совға тўпламининг биринчи қисмига ариза топшириш бошланган, жараён 10 июнгача давом этади.

200 минг совғадан иборат иккинчи қисм учун 1-10 август кунлари ариза қабул қилиниши режалаштирилган.

400 минг совға тўплами эгалари аниқланадиган тадбирлар ёзги Осиё ўйинлари якуни ҳамда Параосиё ўйинлари давомида – 10-20 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Т. Рўзиев, ЎзА