Франция Президенти Эммануэль Макрон Хитой билан муносабатни кескинлаштирмаслик учун Токиода НАТО ваколатхонаси очиш таклифига қарши чиқди, деб ёзди “Financial Times” ўз манбаларига таяниб.

Макроннинг “НАТО кўлами ва географиясини кенгайтиришга уринсак, жиддий хатога йўл қўйган бўламиз”, деган гапи иқтибос сифатида келтирилган.

Нашр ёзишича, Париж Альянс фаолияти доирасини “Шимолий Атлантика” доирасида кўради.

Франция “НАТО ва Хитой ўртасида кескинлик келтириб чиқарадиган” ҳеч бир қадамни қўллаб-қувватламоқчи эмас.

Хусусан, қўшимча идора очилиши Хитойнинг Украина масаласи билан боғлиқ ишончини сусайтириши мумкин.

Аввалроқ НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Токиода Шимолий Атлантика альянси офисини очиш кун тартибида турганини тасдиқлаган. Япония Бош вазири Фумио Кисида ҳам бу масала кўриб чиқилаётганини маълум қилганди.

ЎзА