Японияда «Мавар» тўфони ортидан кучли ёмғир ёғиши натижасида уч кишининг дараги чиқмаяпти, яна уч одам оғир аҳволда, 40 дан зиёд фуқаро яраланган, деди ҳукумат бош котиби Хироказу Мацуно. Аввалроқ бир инсоннинг ўлими ҳақида хабар берилган эди.
Ўтган ҳафта пайшанба ва жума кунлари Мавар тўфони авж олиб, Японияда шарқий қирғоқ бўйлаб жанубдан шимолга кўчиш хусусиятини намоён қилган узоқ муддатли ёмғир ёғди. Баъзи ҳудудларда кун давомида бир ойлик меъёр қайд этилди.
Н.Сафарматова, ЎзА