ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳридаги “Истиқлол” болалар дам олиш марказида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Янги Ўзбекистоннинг бахтиёр болалари” шиори остида  фестиваль бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан ташкил этилган тадбирда таниқли эстрада юлдузларининг концерт дастурлари, иқтидорли ўқувчи ёшлар томонидан яратилган ҳунармандчилик маҳсулотлари  кўргазмаси ҳамда тўгарак аъзолари ижросидаги ашула ва рақслар намойиш этилди.

Фестиваль доирасида фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан тайёрланган диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА