ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида томорқадан  унумли фойдаланиб, мўмай даромад топаётган омилкорлар кўп. “Чойкўл” овул фуқаролар йиғинида яшовчи Маҳмуд Норбоев улардан бири.

М. Норбоевнинг асли касби ўқитувчи бўлсада, томорқачиликда яхши тажриба орттирган.

– 2020 йил оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиш мақсадида банкдан 33 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, 3 сотих майдонда иссиқхона ташкил қилдим, – дейди омилкор. – Иссиқхонада помидор, бодринг, турли кўкатлар етиштиришни йўлга қўйдим. Икки йилда иссиқхонам майдони 9 сотихга етди. Шунга яраша маҳсулот тури, кўлами ва даромад ҳажми ҳам ошди.

Омилкорлиги билан кўпчиликка намуна кўрсатган Маҳмуд Норбоев 2021 йилда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши  томонидан “Намунали томорқачи” ҳамда 2022 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми қарори билан “Ватан фидойиси” кўкрак нишонлари билан тақдирланди.

 

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА