Жаҳонга машҳур хонанда Тина Тернер 83 ёшда вафот этди.
Deadline нашрининг ёзишича, хонанда узоқ давом этган хасталикдан сўнг Цюрихдан унча узоқ бўлмаган Кюснахт шаҳрида ўзининг уйида ҳаётдан кўз юмган.
1939 йил 26 ноябрда АҚШнинг Теннесси штатида дунёга келган Тина Тернер қўшиқчилик фаолияти давомида саккиз маротаба “Грэмми” мукофотига сазовар бўлган. Rolling Stone журнали уни замонамизнинг энг буюк хонандаларидан бири, деб ёзган. 2021 йилда хонанда Рок-н-ролл шон-шарафлар залига қабул қилинган. Унинг «Proud Mary» (1970), «Let’s Stay Together» (1984), «Private Dancer» (1984), «What’s Love Got to Do with It» (1984), «The Best»(1989) каби бир қатор композициялари дунё мусиқа ихлосмандлари учун яхши таниш.