Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ва унинг тизимидаги тергов ҳибсхоналар фаолиятини ривожлантириш, қамоққа олинганлар ва ишчи ходимларнинг шароитларини яхшилашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Бош прокурор Н.Йўлдошев, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи М.Солиҳов, Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи Р.Турсунов ва бошқа масъул ходимлар иштирок этди.
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раислигида ўтган йиғилишда жазони ижро этиш тизимида амалга оширилаётган ишлар, учраётган муаммолар таҳлилий кўриб чиқилди.
Тергов ҳибсхоналаридаги мавжуд тизимли муаммолар ва уларни бартараф этиш усуллари, шунингдек тергов ҳибсхоналарни такомиллаштириш бўйича таклифлар муҳокама этилди.
Йиғилишда қатнашчиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.
Н.Абдураимова, ЎзА