ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида 2023 йил ҳосили учун асосий ер майдонларига эрта баҳордан ғалла, пахта, сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва бошқа озуқа экинлари экилган. 15 минг 600 гектардан ортиқ майдонга чигит қадалган. Шу билан бирга, 7000 гектар майдонда парваришланаётган буғдой баравж ривожланган.

Ҳозирда тумандаги барча фермер хўжаликлари экин майдонларида дала ишлари қизғин тус олган.

“Тўлқин” овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Матназаров Содиқбек” фермер хўжалиги омилкорлари жорий йилда 81 гектар майдонда пахтанинг “Султон” навини етиштирмоқда. 23 гектардаги ғалланинг ҳам ривожланиши яхши. Шунингдек, хўжаликнинг 2 гектар ерида боғ ташкил этилган. 2 гектар майдонда эса картошка, қовун ва тарвуз етиштирилмоқда.

Айни кунларда хўжалик аъзолари ғўза майдонларида зарур агротехник тадбирларни самарали ташкил этишга алоҳида эътибор қаратган.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА