Британиянинг 24 соатлик янгиликлар телеканали – “Sky News” хабар беришича, Франциянинг биринчи хоними пенсия ислоҳотига қарши норозилик намойиши чоғида жиянига қилинган ҳужумни “қўрқоқлик” деб атади.
Маълумотга кўра, оилавий бизнес орқали шоколад дўконини бошқарадиган 30 ёшли Жан-Батист Тронье ўз дўкони устидаги хонадонига кетаётганда нишонга олинган. Унинг отаси Жан-Александр Тронье айтишича, босқинчилар қочишдан олдин ҳукумат аъзоларини ҳақоратлаган. Полиция маълум қилишича, воқеага алоқадорликда гумонланганларнинг 8 нафари Франция шимолидаги Амьен шаҳрида ҳибсга олинган.
Брижит Макрон ўз баёнотида, жумладан, шундай деган: «Ҳозир оилам билан тўлиқ бирдамман, кеча соат 23:00 дан бери доимий равишда алоқадаман. Бундай зўравонликни мен доим қоралаганман.»