ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳридаги И. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида “Бош кийимимиз – миллатимиз фахри” номли маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбир Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, “Ҳунарманд” уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан ташкил этилди. Унда тарихчи ва санъатшунос олимлар, илмий тадқиқотчилар, музей ходимлари, туристик корхона вакиллари, Қорақалпоқ давлат университетининг Амалий санъат факультети талабалари, каштачи ҳунармандлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Маданий-маърифий тадбирда миллий кийимларнинг қайта тикланиши ҳақида экспертларнинг чиқиши ва қорақалпоқ бош кийими – тақия тўғрисида тақдимот намойиш этилди.
Иштирокчилар томонидан экспертларга қизиқарли саволлар берилиб, тадбир қизғин суҳбат асносида давом этди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА