Маълумки, ҳар қандай тадбирнинг асл самараси айни жараёнда эришилган амалий натижалар салмоғи билан белгиланади.

Шу маънода Самарқандда бошланган ЕТТБ йиллик анжумани фойдали келишувларга бой ўтяпти. Биринчи куниёқ мамлакатимиз молиявий тузилмалари ва бошқа турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган объектлар, шунингдек Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришга ҳисса қўшиб келаётган қатор хорижий компания ва Марказлар Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳар томонлама манфаатли битимлар имзолашди.

Масалан, “Ўзсаноатқурилишбанк” ва ЕТТБ масъул вакиллари имзолаган Шартнома, ЕТТБ ҳамда “Mastercard” инклюзив ўсиш Маркази ўртасида кучга кирган Меморандум, ЕТТБ ва “ACWA Power” компанияси раҳбарлари тасдиқлаган Шартнома Ўзбекистон иқтисодиётини янада жадал тараққий эттиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Ғ.Хонназаров,

А.Абдуллаев (сурат), ЎзА