Пайшанбага ўтар кечаси Япониянинг Токио яқинидаги Чиба префектурасида содир бўлган зилзила оқибатида саккиз киши ҳалок бўлганини “NHK” телеканали маълум қилди. Дастлаб 3 нафар қурбон ҳақида хабар берилган эди.

5,2 магнитудали зилзила маҳаллий вақт билан 04:16 да юз берган. Офат ўчоғи 40 километр чуқурликда экани қайд этилган. Зарба кучи Японияда қабул қилинган етти балли ўлчам бўйича 5 балл. Цунами хавфи йўқ.

Ер қимирлаши натижасида поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилган, бинолардаги лифтлар ўчирилган.