Бугун замонавий  ҳамширалик ишига асос солган Флоренс Найтингейл (1820-1910) туғилган кун. Бутун дунёда ҳамширалар ушбу кунни ўзларининг касб байрами сифатида нишонлаб келишмоқда.

Қрим уруши пайтида (1853-1856) Найтингейл бир гуруҳ роҳибалар ва меҳрибон опа-сингиллар билан Скутари (ҳозирги Ускудар, Истанбул)даги инглиз касалхонасида ҳамда Балаклава (ҳозирги Севастополь жанубидаги туман) дала касалхонасида фаолият кўрсатиб, санитария ва ярадорларга ғамхўрлик қилиш тамойилларини изчил амалга оширган. Натижада, олти ойдан камроқ вақт ичида касалхоналарда ўлим даражаси 42 фоиздан 2,2 фоизгача камайган. Найтингейл хоним  Англияга қайтганидан кейин ўзининг илк  ихтисослаштирилган ҳамширалик мактабини очди.

Флоренс Найтингейл — первая сестра милосердия | Учим английский онлайн |  Дзен

Халқаро ҳамширалар куни 1899 йилда ташкил этилган Халқаро Кенгаш қарори билан таъсис этилган. Бу дунёда биринчи аёлларнинг ихтисослашган ташкилоти ҳисобланиб, унда Австралия, Канада, Дания, Буюк Британия, АҚШ ва бошқа бир қатор мамлакатлар ҳамширалари фаол иш олиб борган.

Найтингейл фаолияти тезда оммалашиб кетди ва Анри Дюнан томонидан Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг ташкил этилишига кучли туртки бўлди. 1912 йилда Халқаро Қизил Хоч қўмитаси ҳамширалар тақдирланадиган дунёдаги энг фахрли Флоренс Найтингейл номидаги медални таъсис этган. Ушбу мукофот ҳамшираларга ва кўнгилли тиббий хизматчиларга уруш вақтида ҳам, тинчлик пайтида ҳам кўрсатган жасорати ва фидойилиги учун берилади. Дунёда илк Найтингейл медали 1961 йилда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси танк қўшинлари гвардия подполковниги москвалик Ирина Левченко ва ленинградлик жарроҳлик ҳамшираси Лидия Савченкога берилган.

Ҳар йили Халқаро ҳамширалар кенгаши (ХҲК)  ушбу куннинг мавзусини, шиорини белгилаб олади ва кўпгина мамлакатларда конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ташкил этилади.

2023 йилги байрам “Ҳамшираларимиз, бизнинг келажагимиз” шиори остида ўтмоқда. Мазкур кампания соғлиқни  сақлаш соҳасида муаммоларни ҳал қилиш учун ҳамширалик ишларини ривожлантириш ҳамда глобал миқёсда фуқаролар соғлиғини яхшилашга бағишланади.

Если у тебя нет чувства юмора, ты не медик». Медсестры — о трудностях и  радостях работы в период пандемии / Новости города / Сайт Москвы
Італія чекає на українських медиків | afisha.it

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг эслатишича, аҳолининг саломатлиги кўп ҳолларда малакали тиббиёт ходимлари билан қай даражада таъминланганига боғлиқ. Бироқ кўпгина мамлакатларда бу борада аҳвол жуда ачинарли – тиббий ходимлар етишмайди, улар кўп ҳолларда соҳаси бўйича зарур таълимга эга эмас ҳамда меҳнатига яраша маош олмаяпти. Коронавирус пандемияси эса ушбу муаммони баттар чуқурлаштирди. ЖССТ маълумотларига кўра, дунё бўйича тиббий ходимларнинг тахминан ярми пандемия даврида “чарчоқ” симптомларини бошидан ўтказган, чунки улар елкасига  COVID-19 тарқалиши билан боғлиқ қўшимча ишлар юклатилди.

С.Раҳимов, ЎзА