Эрон ва Ироқ нефть, газ конларини ҳамкорликда ўзлаштириш бўйича битим имзолади. Бу ҳақда ЭИР нефть вазири Жавод Авжий давлат телевидениеси орқали маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, келишув энергетика соҳасида кенг кўламли шерикликни назарда тутади.

Шунингдек, ҳужжат газ ва нефть қувурлари ётқизиш, Ироқдаги нефтни қайта ишлаш заводларини қайта қуриш ва модернизация қилиш имконини ҳам беради.