10-11 май кунлари Венада АҚШ Миллий хавфсизлик бўйича АҚШ президенти маслаҳатчиси Жейк Салливан ва Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси ташқи ишлар комиссияси девонхонаси раҳбари Ван И орасида бўлиб ўтган учрашувда Вашингтон-Пекин муносабатларини янада ёмонлашишини олдини олиш масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда Хитойнинг Қўшма Штатлардаги элчихонаси матбуот атташеси Лю Пэнью маълум қилди.
“Ван И ва Жейк Салливан икки томонлама очиқ, чуқур, мазмунли ва конструктив музокаралар ўтказишди. Томонлар АҚШ-Хитой алоқаларидаги тўсиқларни бартараф этиш ва уларнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик учун муносабатларни барқарорлаштириш масалаларини кўриб чиқдилар”, деб ёзди у ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифасида.
Аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти хабар берганидек, муҳокама қилинган масалалар қаторида Тайвань ва Украина атрофидаги зиддият мавзулари ҳам бўлган.
ЎзА