Халқ банки биринчилардан бўлиб Humo ва UzCard банкоматларини интеграциялашни амалга оширди. Халқ банкининг интеграциялашган Humo ва UzCard банкоматлари тест режимида ишлашни бошлади. Эндиликда Халқ банкига қарашли банкоматлардан Humo ва UzCard банк картасидаги пулларни нақдлаштириш ва бошқа хизматлардан фойдаланиш мумкин.
Маълумот учун, Халқ банки банкоматлари сони Республикамиздаги жами банкоматларнинг 35 фоизини ташкил этади.
М.Қосимова, ЎзА