Украина атрофидаги зиддият туфайли Япония ҳукумати минтақадаги хавфсизликка муносабатини қайта кўриб чиқиш ва НАТО билан ҳамкорлик бўйича офис очиш юзасидан музокаралар бошлашга мажбур бўлди. Бу ҳақда «CNN» телеканалига ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяси баёнот берди.
Унинг сўзларига кўра, Шарқий Европада содир бўлаётган воқеалар Осиё-Тинч океани минтақасига бевосита таъсир қилади, бу эса ҳарбий блок билан ҳамкорликни «борган сари муҳим» қилади.
Вазир Япониянинг Альянс аъзоси эмаслигини таъкидлади. Шимолий Атлантика альянси офисининг очилиши муайян давлатларга қарши қаратилган сигнал, деб қабул қилмаслик керак, деди ТИВ раҳбари.
Япония НАТОнинг минтақадаги иттифоқчилари Жанубий Корея, Австралия ва Янги Зеландия билан хавфсизлик бўйича маслаҳатлашувлар ўтказишга қаршилик билдирмайди.
“Nikkei Asia” нашрининг маълумот беришича, НАТОнинг бундай офислари Грузия, Украина, Босния ва Герцеговина, Молдова ва Қувайтда мавжуд.
ЎзА