Бугун бўлиб ўтган Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида Ўзбекистон президентлиги учун сайлов кампаниясини бошлаш ҳақида эълон қилинди.
Сайлов округларини тузиш 15 майгача, сайлов участкаларини тузиш 25 майгача белгиланмоқда. Бундан ташқари, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати тузилади.
Сиёсий партиялар ўз ваколатли вакилларини рўйхатдан ўтказиш учун сайлов кампанияси эълон қилинганидан кейин 3 кун муддат ичида Марказий сайлов комиссиясига мурожаат қилиши керак бўлади. Сайловда иштирок этиш учун партиялар 15 майгача ҳужжатларни тақдим этишлари зарур. 17 май – 1 июнь оралиғида президентликка номзодлар кўрсатилади.
ЎзА