Бугун Туркиянинг Конья провинциясида Европадаги энг йирик қуёш электр станцияси (ҚЭС)нинг очилиш маросими бўлиб ўтади. 1350 МВт қувватга эга, «Kalyon Energy”га тегишли “Карапинар” ҚЭС. Компания матбуот-хизмати маълумотига кўра, мажмуа 20 миллион квадрат/метр ҳудудни қамраган. Ускуналарни ўрнатиш 2020 йил январь ойида бошланган.

Станция тўлиқ ишга тушгач, Туркияда қуёш энергияси қуввати улуши 20 фоиз ошади. Бу ерда “Kalyon Fotovoltaik” корхонасида ишлаб чиқарилган 3 256 038 қуёш панели ўрнатилди. Умумий қиймати 1 миллиард долларга баҳоланган ушбу лойиҳага Британия ҳукумати фаол молиявий ёрдам кўрсатди. Маблағнинг салмоқли улуши “UKEF” эксперт-кредит агентлиги томонидан ажратилди.

Тахминга кўра, мазкур қуёш электр станцияси ҳар йили 3 миллиард КВт ток ишлаб чиқаради. Бу мамлакатда электр энергияси истеъмоли 1 фоизига тўғри келади ёки 2 миллионга яқин кишининг эҳтиёжини қоплайди. Қолаверса, энди атроф-муҳитга 2 миллион тонна зарарли модда чиқишининг олди олинади.