Хабарингиз бор, жорий йил 13 апрелида давлатимиз раҳбарининг “2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Ушбу фармон билан бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида ипотека кредити учун субсидияга аризалар 2023 йил 1 майдан қабул қилиниши бошланди.

Фармон асосида ўқитувчиларнинг баъзи тоифаларига имтиёзли асосда субсидия ажратилиши белгиланди. Имтиёздан фойдаланувчи ўқитувчилар тоифасига профессионал таълим ташкилотларининг муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳасида дарс бераётган ёки ўқув амалиёти ўтказаётган ўқитувчилар ва таълим усталари имтиёзли шартларда субсидия оладилар.

Ш.Маматуропова, ЎзА