Япония ва Франция ҳукуматлари атом энергетикаси соҳасида янги ҳужжат имзолашни режалаштирмоқда.
Ҳужжатда реакторларнинг янги инқилобий турларини яратиш кўзда тутилган. Мазкур келишув Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Ясутоси Нисимуранинг Францияга ташрифи чоғида имзоланиши кутилмоқда, деб ёзди чоршанба куни Sankei Shimbun газетаси.
Ҳужжатда реактив чиқиндиларни камайтирадиган, ядро ёқилғиларидан янада самарали ва хавфсиз фойдаланадиган реакторларни яратиш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш кўзда тутилган.
Шунингдек, АЭСларни зарур материаллар билан таъминлашда кооперацияни кучайтириш режалаштирилмоқда.
Апрель ойида Япония, Буюк Британия, Канада, АҚШ ва Франция жаҳон бозорининг Россияга қарамлигини камайтириш мақсадида ядро ёқилғиси ва уни барқарор етказиб бериш занжирини таъминлаш бўйича келишувга эришган эди.