Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таъкидлашича, Туркманистон Ўзбекистондан жўнаган юк транспортларини Россиянинг жанубий ҳудудларига чиқишини таъминлайди, деб ёзмоқда “Нейтраль Туркманистон” газетаси.
“Шарқий ҳудудларни мамлакатимиз маркази билан боғловчи юқори тезликда ҳаракатланадиган автотрассалар Ашхабод – Туркманбоши (собиқ Красноводск) автобонига боғланса, қўшни Ўзбекистондан йўл олган юк автомобиллар Каспий халқаро денгиз портига чиқади. У ердан Кавказ, Европа, Россиянинг жанубий ҳудудлари ва Эроннинг шимолий ҳудудига, Форс кўрфази ва Оман қўлтиғига денгиз йўли орқали етиб олиш мумкин”, – дейилади Бердимуҳамедовнинг бугун Ашхабодда бошланаётган халқаро транспорт форуми қатнашчиларига йўллаган мурожаатида.