Бугун, 3 май куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Унда сенаторлар, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқда.
Сенат раиси Танзила Норбоева бошқараётган мажлис видеоконференц-алоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилмоқда.
Мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонунлар муҳокама қилинади.
“Халқаро меҳнат ташкилотининг ходимларни иш жойидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебранишлар туфайли юзага келадиган касбий хавф-хатардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги 148-сонли Конвенциясини (Женева, 1977 йил 20 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилади.
“Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида форс-мажор ҳолатларда давлат авиацияси ҳаво кемалари томонидан ҳаво ҳудуди ва аэродромлардан фойдаланиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Душанбе, 2021 йил 10 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун ҳам кун тартибидан ўрин олган.
Н.Абдураимова, ЎзА