Куни кеча ижтимоий тармоқларда ўрта таълим босқичи 11 йилдан 12 йилга узайтирилмоқда мазмунида хабарлар тарқалди.
Хабарларда келтирилишича, 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб мактаб ўқувчиларининг ўрта таълим босқичи 12 йилга узайтирилиб, бошланғич ва таянч ўрта таълим босқичларида мактаб дарсликларини “Аъло” баҳоларга топширган мактаб ўқувчилари алоҳида ихтисослаштирилган касбга ўргатиш мақсадида 12-синфга ўтказилиб, ушбу синфни тугатган ўқувчилар тўғридан-тўғри ўзларининг танлаган касб соҳаси бўйича олий таълим муассасаларининг 2-босқичига қабул қилиниши кўзда тутилган.
Хўш, бу хабарлар қанчалик ҳақиқатга яқин. Биз бу мавзу юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Лайло Рустамова билан боғландик.
Батафсил видеода
Нозимбек Мардонов, Искандар Исматов (видео), ЎзА