Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев Нукус шаҳри Алланияз Қаҳрамон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 8-умумтаълим мактабида 7-референдум участкасида бўлиб, мамлакатимизнинг келажаги учун овоз берди.

Референдум ўтказувчи участка комиссияси раиси Рано Бахиеванинг таъкидлашича, ҳудудда 2 минг 734 нафар аҳоли овоз бериш учун рўйхатга олинган. Улардан 19 нафари биринчи марта овоз беришда қатнашмоқда. Шунингдек, кекса ёшдаги ва ногиронлиги бўлган 28 нафар фуқаронинг яшаш жойларида овоз бериши ташкил этилди. Ҳозиргача ҳудуддан 1 минг 400 нафардан зиёд фуқаронинг овоз берганлиги аҳолининг сиёсий жараёнда фаол иштирок этаётганидан дарак беради.

Референдум участкасида овоз бериш давом этмоқда.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА