Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Нукус давлат педагогика институтида “Адолатли жамият учун овоз берамиз!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда иштирок этган мазкур таълим муассасаси талаба ёшларига партиянинг “Аёллар ва ёшлар қаноти” аъзолари ҳамда партия волонтёрлари томонидан тарғибот воситалари тарқатилиб, янги Конституцияга оид жонли мулоқот ва савол-жавоблар ўтказилди.

Шундан сўнг, янги Конституциянинг 79-моддасида белгиланган, яъни, давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши ҳамда уларнинг таълим олишга, соғлиғини сақлашга, уй-жойга, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаши тўғрисида атрофлича маълумот берилди.

Бугунги ўтказилган тарғибот тадбири давомида талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Тадбир  кўтаринки  кайфият билан куй-қўшиқларга уланди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА