Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилиши ҳамда ёшлар билан мулоқот давом этмоқда.

Ҳар бир вилоятдаги биттадан Баркамол авлод марказида “Креатив саноат парклари” ташкил қилинади. Уларга IT парк резидентлари учун назарда тутилган имтиёзлар берилади.

“Креатив саноат парклари” олийгоҳлар ва йирик ишлаб чиқарувчиларга бириктирилади. Бу парклар ёш тадбиркорлар, илм ва бизнес ўртасида мулоқот майдончаси бўлади.

Жамғарма бу ердаги ёшларнинг стартапларига уч йилга 100 миллион сўмгача ссуда беради.

Ушбу ёш тадбиркорларга фаолиятини кенгайтириш ва айланма учун кейинчалик 100 миллион сўм имтиёзли кредит берилади.

ЎзА