Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилиши ҳамда ёшлар билан мулоқотда таъкидланди.

Жумладан, оилавий ажрим ёқасидаги, жиноят қилишга мойиллиги бор, мунтазам дарс қолдирувчи ёшлар билан манзилли ишланади.

Туман ҳокимлари ҳар ҳафта, вилоят ҳокимлари ва вазирлар ҳар ой камида бир марта ёшлар билан учрашиб, муаммоларига ечим беради.

ЎзА