ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳридаги 22-болалар мусиқа ва санъат мактабида “Тасвирий ва амалий санъат фестивали” доирасида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рассом Қозоқбой Хўжамуратовнинг ўқувчи-ёшлар билан учрашуви ҳамда маҳорат дарси ташкил этилди.

Маҳорат дарсида тажрибали рассом ёшларга асосан портрет жанрида ишлаш усуллари ва ранглардан фойдаланиш қоидаларини яқиндан ўргатди.

– Бугунги маҳорат дарсида ўқувчиларнинг билими янада сайқаллашди, – дейди мактабнинг тасвирий санъат тўгараги раҳбари Улуғбек Ишанов. – Мактабимизнинг “Тасвирий ва амалий санъат” тўгарагида 100 нафарга яқин ўғил-қиз таҳсил олмоқда. Уларга рангли сурат чизиш, композиция, ҳайкалтарошлик ва графика жанрларида ишлаш бўйича билим бериб келмоқдамиз. Ўқувчиларнинг кўпчилиги қатор танлов ва фестивалларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА