Фуқаролик ишлари буйича Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманлараро судининг 2016 йил 5 июлдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор К.Ж.дан ундирувчи А.Абдираманованинг фойдасига унинг тарбиясидаги вояга етмаган 3 нафар фарзанди таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати, Бюронинг Элликқалъа тумани бўлими иш юритувига жорий йил 10 январда келиб тушган ва ижро иши юритуви қўзғатилган. Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор К.Ж. томонидан алимент нафақаси ойма ой тўланиб келинган ва жорий йилнинг апрель ойида Бюро бўлимига келиб олдиндан тўлаб бериш истагини билдирган.

Шу сабабли, давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан 5 йиллик алимент пуллари МИБ-портал дастури орқали ҳисобланди ва қарздор К.Ж. томонидан жами 111,2 миллион сўм олдиндан тўлаб берилди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА