2017 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон пойтахти Тошкент вилоятининг айрим туманлари ҳисобига кенгайтирилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент вилоятининг бир қатор туманлари ҳисобига Тошкент шаҳар ҳудудини кенгайтириш тўғрисида ҳужжат ишлаб чиқилаётгани айтилди ва ОАВларда бошқа тафсилотлар кўринмади. Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги айни мавзуга ойдинлик киритиш мақсадида тегишли идоралар билан боғланди.
Ўзбекистон Пойтахти Тошкентни кенгайтириш борасидаги ташаббус Президент Шавкат Мирзиёев томонидан киритилган бўлиб, бу лойиҳага чет элдан тажрибали мутахассис ва йирик компаниялар жалб этилган.
Тошкент шаҳар бош архитектори Асомиддин Тожиевнинг www.uza.uz сайтига маълум қилишича, янги Тошкент маъмурий ҳудуди 18 квадрат километр атрофидаги катталикда кенгайтирилади. Бу кўрсаткич пойтахтга киритилаётган ҳудуднинг табиий ландшафтидан келиб чиққан ҳолда ўзгариши мумкин. Тошкентнинг айни дамдаги ўзгартирилмаган ҳудуди 33,4 квадрат километрни ташкил этади. Лойиҳа бўйича ҳозирда ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилмоқда. Пойтахтга киритилиши кўзда тутилган ҳудудларда фотосъёмка, геология, инженерия мутахассислари иш олиб бормоқда. Шунингдек, мазкур ерлардаги газ, электр ва сув таъминотлари даражаси ҳам ўрганилмоқда. Тошкент шаҳар бош архитекторининг айтишича бу жараён изчил меҳнатни талаб этади ва бу қисқа фурсат ичида амалга ошириладиган иш эмас.
Тошкент шаҳрининг кенгайтирилиши бўйича муҳим тафсилотлар билан яна тез орада таништирамиз.