Евроосиё иқтисодий комиссиясининг меҳнат миграцияси ва ижтимоий ҳимоя департаменти директори Алтинай Омурбекова шу ҳақда маълум қилди.
Шу билан бирга, 2022 йилда Россияда меҳнат қилаётган арманистонлик мигрантлар сони 50 минг кишига камайган. Омурбекованинг изоҳ беришича, бунга Арманистонда ишсизликнинг қисқариши сабаб бўлиши мумкин.
2022 йилда Евроосиё иқтисодий ҳамкорликка кирувчи мамлакатлардан келган мигрантлар сони жами 1 миллион 647 минг кишини ташкил этган, бу 2021 йилга нисбатан 35 минг кишига кўп.
Евроосиё иқтисодий иттифоқ ҳудудида жами меҳнат бозори 93 миллион кишини ташкил этади, шунинг 1,8 фоизи иттифоқнинг бошқа мамлакатларидан иш топган, дейилади хабарда.