DSEI-Japan ҳарбий технологиялари кўргазмаси чоршанба куни Токиога қўшни бўлган Тиба префектурасида очилди. Кўргазма ташкилотчиларининг маълум қилишича, унда АҚШ, Буюк Британия, Туркия, Австралия ва Исроил каби жаҳоннинг 24 та мамлакатидан келган компаниялар ўзларининг ҳарбий соҳадаги янги технологиялари ва ютуқларини намойиш қилади.
Уч кунлик кўргазма доирасида хавфсизлик бўйича конференция ҳам бўлиб ўтади. Конференцияда иштирокчилар халқаро хавфсизликнинг замонавий таҳдидлари ва энг янги мудофаа технологияларини муҳокама қилади. Таъкидланишича, баҳс-мунозара мавзуларидан бири Украинадаги вазиятга ҳам бағишланади.
“DSEI-Japan 2023 Осиё минтақасида ва уни ўраб турган денгизларда хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ муаммоларга баҳо беради”, – дея маълум қилмоқда тадбир ташкилотчилари.
DSEI-Japan ҳар икки йилда Лондонда ўтказиладиган машҳур халқаро кўргазма – DSEI қурол-яроғлар ярмаркасининг филиали ҳисобланади.