Япония юқори палатаси навбатдаги мажлисида депутат Gaasyy (ҳақиқий исми Ёсикадзу Хигаситани) мажлисга келмагани учун ваколатидан маҳрум қилинди. Хабарда мажлис палата сайтида тўғридан-тўғри намойиш қилиб борилгани айтилмоқда.

Депутатнинг ваколатидан маҳрум этилиши билан боғлиқ ушбу воқеа Япония тарихида учинчиси ҳисобланади.

Блогер ва ютубчи Gaasyy сўнги пайтларда хорижда яшамоқда ва парламент мажлисида шахсан иштирок этмаяпти. Бир гал у мажлисда масофадан туриб иштирок этиш истагини билдирган эди, бироқ ҳозирги қонунчилик парламент мажлисларида депутатларнинг шахсан ўзлари иштирок этишини назарда тутади. Қонунчиликни ўзгартириш учун эса у мамлакатга қайтиб, мажлисда қатнашиши ҳамда қонунга ўзгартириш киритиш ташаббусини илгари суриши керак.

Ўтган ҳафта унга парламентга келиши ва кечирим сўраши таклиф этилган эди, бироқ у Японияга қайтмагандан кейин, депутатлик ваколатидан маҳрум қилишга қарор қилинди, дейилади хабарда.