19 мартдан бошлаб Туркия Олий сайлов кенгаши 14 май куни ўтказиладиган президентлик сайловларида иштирок этадиган номзодларнинг аризаларини қабул қилишни бошлайди.

Бу жараён 23 март соат 17.00 га қадар давом этади. Номзодлар 31 март куни “Resmî Gazete”да эълон қилинади, дейилади Олий сайлов кенгаши матбуот хизмати хабарида.

ОСКнинг раиси Аҳмет Енернинг журналистларга маълум қилишича, мамлакатда сайлов кампанияси 18 мартдан бошланади ва 13 майгача давом этади.

Президент ва парламент сайловлари 14 май куни бўлиб ўтади. Давлат раҳбарлиги учун иккинчи тур сайлов 28 майда ўтказилиши мумкин.

Сайловда қатнашадиган сиёсий партиялар ёки бирлашмалар 24 март куни якунига қадар ўз номзодларини рўйхатини ОСКга тақдим этишлари керак.

 

ЎзА