Қора денгиз осмонида Россиянинг “Su-27” қирувчи самолёти Америка разведкасининг учувчисиз бошқариладиган “MQ-9” ўчоғини огоҳлантирувчи маневрлар қилиши натижасида унга зарар етказди, натижада америкаликлар дронни сувга чўктириб юборишга мажбур бўлдилар. Бу ҳақда АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг Европадаги қўмондонлиги маълум қилди.

“Su-27” самолёти Қора денгиз осмонидаги халқаро ҳаво ҳудудида ҳаракатланаётган “MQ-9” Америка ўчоғини хавфли ва профессионалликдан йироқ даражада тутиб олмоқчи бўлган”, дейилади қўмондонлик хабарида.

Америка томони хабарларига кўра, сешанба куни маҳаллий вақт билан соат тахминан 7.03 да “Su-27” самолётларидан бири “MQ-9”нинг пирпирагига келиб урилган, оқибатда Америка ҳарбий кучлари  халқаро сувларда учувчисиз бошқариладиган ўчоғини уриб туширишга мажбур бўлган.

Қайд этилишча, тўқнашувдан олдин рус самолётлари “MQ-9”га бир неча марта ёқилғи ташлаган ва унинг олдидан “эҳтиётсиз, хавфли, нопрофессионал тарзда учиб ўтган”.

“Давлат департаменти россиялик ҳамкасблари билан тўғридан-тўғри мулоқотга киришади ҳамда бу хавфли ва нопрофессионал ҳаракатлардан хавотирини билдиради”, деди Миллий хавфсизлик бўйича президентнинг маслаҳатчиси Жейк Салливан.

«Дойче велли» агентлиги хабарига кўра, воқеадан АҚШ етакчиси Жо Байден хабардор қилинган.

Шунингдек, Россиянинг Вашингтондаги элчиси мазкур воқеа юзасидан АҚШ Давлат департаментига чақиртирилганини маълум қилган.

Ўз навбатида, Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида АҚШ дрони “MQ-9” кескин маневрлар қилиш натижасида баландликдаги мувозанатини йўқотиб, назоратсиз парвоз қилишга мажбур бўлган ва денгизга тушиб кетгани” айтилади.

“Россия қирувчи самолётлари қурол ишлатмаган, Америка ўчоғи билан алоқада бўлмаган ва ўз аэробазасига эсон-омон қайтиб келган”, деб қўшимча қилинади баёнотда.

 

Аброр ХОН,

ЎзА