Остона Қозоғистон фуқаролари учун виза режимини енгиллаштириш бўйича Европа давлатлари билан музокаралар тезроқ бошланишига умид қилмоқда, деди республика Ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко.

“Биз Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимда назарда тутилганидек, фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокаралар тезроқ бошланишини интиқлик билан кутмоқдамиз”, деди у.

ТИВ матбуот хизматининг хабарида виза режимини енгиллаштириш Қозоғистон фуқаролари учун Шенген виза нархини пасайтириш, бундай визани олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхатини узайтириш, шунингдек, виза аризаларини кўриб чиқиш муддатини қисқартиришни назарда тутади.

«Қозоғистон ва ЕИ ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим мавжуд, у 2020 йилнинг баҳорида тўлиқ кучга кирган. Ушбу шартнома моддаларининг бирида томонлар виза тартибини соддалаштириш бўйича музокараларни бошлашга келишилгани қайд этилган”, деб қўшимча қилди вазир ўринбосари.

 

ЎзА