7-8 март кунлари Тбилисида кенг миқёсдаги намойишлар натижасида мамлакат Президенти Саломе Зурабишвили «Хорижий агентлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасига вето қўйди.
Давлат раҳбари кеча грузин халқига мурожаатида «Хорижий агентлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасига қарши чиққан намойишчиларни қўллаб-қувватлаганиайтилган эди.
Грузияда мазкур қонуннинг қабул қилиниши мамлакат учун НАТО ва Европа Иттифоқига кириш эшикларини ёпиши мумкин. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари ҳамда АҚШ Давлат департаменти огоҳлантиришган эди.
ЕИнинг Грузиядаги делегацияси мамлакатнинг ҳукмрон партияси “Грузия орзуси – демократия Грузия”нинг парламент томонидан биринчи ўқишда қўллаб-қувватланган “Хорижий агентлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қайтариб олишини олқишлади, дейилади, ваколатхона матбуот хизмати хабарида.
Мухолифат вакиллари лойиҳанинг қайтарилиб олинишига қарамай, Тбилисида митинглар ўтказишни давом эттиради, деди «Гирчи – кўпроқ эркинлик” партияси вакили Цотнэ Коберидзе.
ЎзА