Инновацион ривожланиш агентлиги Инновацион ривожланиш стратегияси ва глобал инновацион индекс бўлими томонидан “PricewaterhouseCoopers” консалтинг компанияси (PWC) бош офиси вакиллари билан видеоконференция ўтказилди.

Глобал инновацион индексда «Кўнгилочар ва медиа бозорини ривожлантириш» индикатори рейтингини аниқлаш манбаси Global Entertainment and Media Outlook ҳисоботи бўлиб, у “PricewaterhouseCoopers” компанияси томонидан шакллантирилади.

Учрашувда индикатор бўйича шакллантирилган маълумотларни Global Entertainment and Media Outlook ҳисоботига киритиш, Жаҳон интеллектуал мулк ташкилотига тақдим этиш ҳамда Глобал инновацион индекснинг 2023 йил ҳисоботида акс эттириш бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама этилди.

Шу билан бирга, индексдаги «Миллий характердаги бадиий фильмлар сонини ошириш» кўрсаткичини юргизувчи OMDIA ташкилотига маълумотларни “PricewaterhouseCoopers” компанияси орқали тақдим этиш бўйича ҳамкорликда иш юритишга келишиб олинди.

 

ЎзА