Яқинда Япония оролларини санаб чиқди. Маълум бўлдики, уларнинг сони аввалгиларига қараганда 7000 тага кўп чиққан, деб хабар тарқатди CNN.

Япония геокенгликлар маълумотлари бошқармаси  (GSI) олиб борган рақамли картографлаштириш (GSI) натижасида яқинда Япония ҳудудида 14 минг 125 та орол ҳисобга олинган бўлиб, бу  1987 йилдан буён расман фойдаланиб келинаётган 6 минг  852 та оролдан қарийб икки баробарга кўп.

Kyodo агентлигининг маълумотларига кўра, Япония ҳукумати ҳали ҳам мамлакат соҳил қўриқчилари бундан 35 йил аввал эълон қилган рақамлардан фойдаланиб келади. Шу билан бирга, соҳил қўриқчилари айланаси 100 метр ва ундан каттароқ бўлган оролларни қўлда санаб чиққан. Кўл ва дарёлардаги ороллар ҳисобга олинмаган.

Охирги тадқиқот пайтида эса ҳукумат оролларни компьютер ёрдамида ернинг электрон харитаси GSI асосида  автоматик тарзда санаб чиқди ва уни аввал олинган аэрофотосуратлар ва бошқа маълумотларга қараб тузилган  харита билан таққослади.

Компьютер расмий рўйхат учун  100 000 та оролни аниқлаганига қарамай,  уларнинг орасидан айланаси 100 метрдан кам бўлмаган ва ундан катта ороллар ҳисобга олинган.

Янги рақамлар Япония ихтиёрида бўлган ернинг умумий  майдонини ўзгартирмаган, дейилади хабарда.