Байрам муносабати билан мамлакат Президенти Садир Жапаров қирғизистонликларни қутлаб, уларга тинчлик, фаровонлик, мусаффо ва ёрқин келажак тилади, дейилади “Казинформ” агентлиги тарқатган хабарда.
Қирғизистонда Давлат байроғи 1992 йил 3 март куни Қирғизистон Республикаси Олий кенгаши томонидан тасдиқланган. Мамлакат раҳбари томонидан 2009 йил 10 июнда эълон қилинган “Қирғизистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”ги фармони билан 2010 йил 3 мартдан буён Давлат байроғи куни нишонланиб келинади.
Қирғизистон Давлат байроғининг муаллифлари мамлакатнинг таниқли архитекторлари ҳамда рассомлари Эдил Айдарбеков, Бекбосун Жайчибеков, Сабир Иптаров, Жусуп Матаев ва Маматбек Сидиқовлар ҳисобланади.